my5
all

Сирдарёда хайрия қилиб берилган буюмлар ёқиб юборилдими?

ЖАМИЯТ 20.05.2020, 15:37
1241
Сирдарёда хайрия қилиб берилган буюмлар ёқиб юборилдими?

Бугун тармоқларда ёқиб юборилган буюмларнинг сурати тарқалди. Суратларнинг изоҳида талофатдан зарар кўрганларга хайрия сифатида юборилган буюмлар ёқиб юборилаётгани билдирилган. ФВВнинг телеграм каналида маълум қилинишича, Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида талофат оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Хусусан, у ерлар сувдан ҳоли этилиб, қуруқ ҳолатга келтирилган. Сирдарёда ҳозирда иккиламчи ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинган. Тошқин натижасида зарар еткан буюмларни ҳудуддан олиб чиқиб кетиш ва йўқотиш ишлари олиб борилмоқда.

"Чунки бундай воситалар қайта фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланиб, санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди", - дейилади ахборотда.

Бундан гувоҳи бўлишимиз мумкинки, суратда ёқиб юборилган буюмлар хайрия қилиб берилган нарсалар эмас, балки яроқсиз ҳолга келиб қолган маҳаллий аҳолининг буюмларидир.
 

Сирдарёда хайрия қилиб берилган буюмлар ёқиб юборилдими?

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+36° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7