my5
all

HUMO карталаридан контактсиз тўловларни такси ҳайдовчилари, курьерлар ва хизмат кўрсатиш соҳасининг бошқа вакиллари қабул қилишлари мумкин

ИҚТИСОДИЁТ 19.05.2020, 14:37
606
HUMO карталаридан контактсиз тўловларни такси ҳайдовчилари, курьерлар ва хизмат кўрсатиш соҳасининг бошқа вакиллари қабул қилишлари мумкин

HUMO карталаридан контактсиз тўловларни такси ҳайдовчилари, курьерлар ва хизмат кўрсатиш соҳасининг бошқа вакиллари қабул қилишлари мумкин. HUMO банк карталаридан тўловларни қабул қилиш учун энди терминал ўрнига NFC модулли телефонга эга бўлишнинг ўзи етарлидир. 

Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ)  «Туронбанк» АТБ билан ҳамкорликда  Tap to phone технологияси асосида One Touch янги маҳсулотини ишга туширди. Ушбу технология HUMO банк карталаридан маҳсулот ва/ёки хизматлар учун тўловларни NFC модуль ишлатиладиган смартфонлар орқали қабул қилиш имконини беради. 

«Биз банклар мижозларининг қулайлиги учун инновацияларни фаол киритаётганини кузатаяпмиз. Бу банк секторида рақобатнинг жадал ривожланиб бораётганидан далолат беради. Хусусан, Туронбанкнинг One Touch маҳсулотини тақдим этиш ташаббуси Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни юритишни анча соддалаштириш ва нақд пулсиз транзакция бозорини бир неча маротаба ошириш имконини беради. Тадбиркорлар контактсиз тўловларни қабул қилиш тармоғини нафакат кенгайтирадилар балки ўз мижозлари базасини кўпайтира оладилар. Шу вақтнинг ўзида  истеъмолчилар янги тажрибага эга бўладилар ва аввал бунинг имкони бўлмаган жойларда контактсиз ҳақ тўлаш орқали харидларини қиладилар. Масалан, такси йўловчилари ўз карталарини ҳайдовчи телефонига бир марта теккизиш билан ҳақ тўлай оладилар» – деб тушунтиради, МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.

One Touch Android операцион тизимли смартфонларда ишлайди ва тўлов учун фақат HUMO нинг контактсиз карталарини қабул қилиш имконини беради. Бунинг учун сотувчи смартфон экранида тўловни киритиши, харидор эса ўз картасини сотувчи телефонига теккизиши керак холос.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси