my5

Коронавирус кўпроқ қайси қон гуруҳи вакилларида учраётгани маълум бўлди

САЛОМАТЛИК 19.05.2020, 12:07
6992
Коронавирус кўпроқ қайси қон гуруҳи вакилларида учраётгани маълум бўлди

Ҳозирда қони иккинчи гуруҳга мансуб кишилар бошқаларга нисбатан кўпроқ коронавирус билан касалланмоқда. Бу ҳақда Россия федераль тиббий-биологик агентлиги раҳбари Вероника Скворцова маълум қилган, дея хабар берди «ТАСС».

«Хориждаги манбаларда ёзилган маълумот Федераль тиббий-биологик агентлик марказларида ўз тасдиғини топди. COVID-19 билан касалланганлар орасида қони II гуруҳга мансуб бўлганлар сони кўпроқ. Иккинчи ўринда I ва III қон гуруҳлари турибди. IV қон гуруҳи эгалари орасида касалланиш ҳолатлари бошқаларга қараганда анча кам», — деган Скворцова.

Россия федераль тиббий-биологик агентлиги раҳбари ушбу ҳолат қон гуруҳларининг тарқалиш сонига боғлиқлигини таъкидлаган.

Дунёда энг кўп учрайдиган гуруҳ I ҳисобланади — ер юзи аҳолисининг 45 фоизи, II гуруҳ кўпроқ европаликларда учрайди — дунё бўйича аҳолининг 35 фоизи, III гуруҳ — 13 фоиз, энг кам учрайдиган IV гуруҳ эса 7 фоиз.

Аввал Россияда хизмат кўрсатган шифокор Владимир Круглий ҳам коронавирус билан касалланганлар орасида қони иккинчи гуруҳга мансуб беморлар кўплигини маълум қилганди. У Хитойдаги касалланиш бўйича маълумотларга таяниб, у ерда 30 фоиз беморларнинг қони II гуруҳга мансублигини қайд этган.

Март ойида Хитой олимлари касалланганларнинг қон гуруҳлари бўйича таҳлилини эълон қилган ва ушбу маълумотлар Ухань ҳамда Шинжондаги беморлар мисолида тақдим этилган. Тадқиқот натижалари бўйича COVID-19’га чалиниш ҳолатлари, асосан, иккинчи гуруҳ вакилларида учраган, биринчи гуруҳ вакилларида эса касалланиш ҳолатлари бошқаларга нисбатан камроқ кузатилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° пасмурно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21