25

Телеграмда севишган қизларининг кийимсиз расмларини тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва пул удирган шахс қўлга олинди (видео)

ЖИНОЯТ 18.05.2020, 22:34
1339
Телеграмда севишган қизларининг кийимсиз расмларини тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва пул удирган шахс қўлга олинди (видео)

Бугунги интернет ривожланган бир даврда тараққиёт имкониятларидан эзгулик эмас жоҳиллик йўлида фойдаланаётганлар ҳам бор. Ана шундайлардан бири яқинда қўлга тушди. Бу кимса Телеграм тармоғи орқали қиз ва аёллар билан танишиб, уларга ёлғон-яшиқ совги изҳор қилиб, уйланаман деб алдаб пулларини шилиб келган. 

Бу мақсадда ҳатто энг тубан, йигит деган номга нолойиқ ҳатти-ҳаракатлардан ҳам тап тормаган. Унинг алдовларига учиб, бир нечта "қиз"лар суратларини ҳам юборган. Бу шахс эса қизларнинг кийимсиз расм ва видеоларини интернетда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, улардан пул талаб қилган. Бир қанча маблағларни шу йўл билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

"Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йил бўлса ҳам чиқади" деганларидек, унинг таҳдидларидан безган қизлар ИИБга мурожаат қилишган. Натижада ушбу "уддабурон" қўлга олинди. 

У 27 ёшли Саид исмли "эркак" бўлиб чиқди. Мазкур шахс бугун қилган ишининг ёмонлигини билмай қолганини иддао қилмоқда. Бу ҳақда Ўзрепорт.тв ИИВ билан ҳамкорликда кўрсатув тайёрлади. Видео: 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° небольшая облачность
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91