my5
all

Жаҳон бозорида буғдой нархи тушмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 18.05.2020, 14:34
679
Жаҳон  бозорида буғдой нархи  тушмоқда

Жаҳонда буғдой захиралари рекорд даражага етган. Россия буғдойининг бир тоннаси 198-200 АҚШ долларидан 193-195 долларгача тушган.  

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги  янги (USDA) ҳисоботни эълон қилганидан сўнг жаҳон бозорида буғдой  нархи пасайишни бошлади. Мазкур ҳисоботда  дунё буғдой захиралари жорий  мавсумда 310 миллион тоннагача (рекорд даража) ўсиши прогноз қилинган.  Бундан ташқари, Европа Иттифоқи ва Россиянинг жанубида кузатилган ёғингарчиликлар  туфайли янги буғдой  ҳосилининг ҳолати  яхшиланган.

USDA маълумотларига кўра, Россия янги мавсумда 35 миллион тонна билан  дунёдаги энг йирик буғдой экспортчиси бўлиб қолаверади. Жорий мавсум бошидан 14 майгача Россия 35,3 миллион тонна дон, шу жумладан 30,2 миллион тонна буғдой экспорт қилган.  Йилига етказиб бериш мос равишда 12- 9 фоизга  камайган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси