my5

Қиморбозлар қўлга олинди. Уларнинг 7 нафари Хоразмдан, қолгани Қорақалпоғистондан (видео)

ЖИНОЯТ 18.05.2020, 10:44
773
Қиморбозлар қўлга олинди. Уларнинг 7 нафари Хоразмдан, қолгани Қорақалпоғистондан (видео)

Ички ишлар ходимларининг тезкор тадбирлари давомида бир гуруҳ қиморбозлар ушланди. Бу ҳақда милиция.узб расмий канали хабар берди. Видео:

Бу гуруҳ аъзолари карантин вақтида бегиланган тартиб-қоидаларга зид равишда оммавий тўплангани етмаганидек, катта миқдорда пул маблағлари иштирокида қимор ўйнаш билан шуғулланиб келган.  Улар жами 19 нафар фуқоро бўлиб, шундан 7 нафари Хоразм вилоятидан, 2 нафар шахс Беруний туманидан,  3 нафари Хўжайлидан, қолган қиморбозлар эса Нукус шаҳридан бўлиб чиқди.  

Ноқонуний ташкиллаштирилган "қиморхона"да  гиёҳвандлик моддаси борлиги ҳам аниқланган.

Бу ҳолат бўйича Жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда суруштирув ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81