my5
all

Шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасида биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионати ғолиби аниқланди

СПОРТ 12.05.2020, 22:20
601
Шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасида биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионати ғолиби аниқланди

Шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасида биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки ғолиби аниқланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Карантин даврида аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, юртдошларимиз орасида шахматни яна-да ривожлантириш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган ҳаваскорлар ўртасида биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

“Уйда қол ва ғалаба қозон” шиори остида ўтказилаётган мусобақада иштирок этиш учун шу кунгача икки мингдан ортиқ ҳаваскор шахматчи рўйхатдан ўтган эди. Кеча бошланган дастлабки кунги мусобақада уларнинг катта қисми ғолиблик учун дона суришди, аммо баъзилар турнир бошланганини унутиб қўйишдими бошқа сабаб биланми баҳсларда иштирок этишмади.

11-май кунги турнирда ғолиблик самарқандлик Жамшид Тоҳирович Мустафоевга насиб этди. 1991-йилда туғилган ушбу ҳаваскор шахматчи энг яхши натижа билан биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки шахмат чемпионига айланди. У 3 миллион сўм ҳамда онлайн Ўзбекистон чемпионати ғолиби дипломи билан тақдирланади.

Маълум бўлишича шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасида биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионати 20-майга қадар давом этади. Ташкилотчилар дастлабки турнирларда рўйхатдан ўтиб, мусобақада иштирок этолмаганларни 20-майга қадар рўйхатдан ўтиш ва мусобақада иштирок этишга чақирмоқда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси