my5
25

Қорақалпоғистон ва Фарғонада 11 нафар ҳамюртимиз соғайди, жами тузалганлар 35 нафарга етди

САЛОМАТЛИК 10.05.2020, 19:04
1363
Қорақалпоғистон ва Фарғонада 11 нафар ҳамюртимиз соғайди, жами тузалганлар 35 нафарга етди

Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар, жами 11 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Қорақалпоғистонда соғайганларнинг барчаси ушбу ҳудуддан (6 нафари Нукус шаҳридан, 2 нафари Қўнғирот туманидан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 2 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2 ёшда. Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда 101 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 109 нафарни ташкил этмоқда.

Фарғонада тузалганларнинг 1 нафари (27 ёшли аёл) ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 2 нафари (23 ёшли аёл ва 2019 йилда туғилган чақалоқ) эса Андижон вилоятидан бўлиб, Истамбул – Фарғона йўналишидаги чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Инфекция аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Вилоятда шу пайтга қадар 136 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 139 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1881 нафарни ташкил этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91