my5

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги “Илҳақ” бадиий фильми бўйича огоҳлантириш билан чиқди

МАДАНИЯТ 10.05.2020, 00:46
11281
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги “Илҳақ” бадиий фильми бўйича огоҳлантириш билан чиқди

9 май куни юртимиздаги давлат ва нодавлат телеканалларда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусига кўра “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан суратга олинган “Илҳақ” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Шу куннинг ўзидаёқ ушбу фильм турли телеграм каналлари ва Youtube ресурсида ҳам қўйила бошлади.  

"Ўзбеккино" МАнинг юридик хизмати бошлиғи Бобир Муқадамовнинг маълум қилишича, интернет тармоқларига бу тарзда фильмни жойлаштирган шахслар жавобгарликка тортилишлари мумкин.

“Бу ҳолат ушбу фильм миллий киномаҳсулот сифатида Канн, Берлин, Оскар ва бошқа халқаро кинофестивалларда чиқишини тўхтатиб қўяди. Шу сабабдан, “Ўзбеккино” МА барча телеграм каналлари админлари ва YouTube канали эгаларидан ушбу фильмни ўчиришларини сўрайди. Акс ҳолда, ушбу ресурслар эгалари қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирамиз!  

Ўзбек киносининг халқаро даражада тан олинишига ўз ҳиссангизни (шунчаки фильмни ўчириб) қўшасиз деган умиддамиз” – дейди Б. Муқадамов.

Мавзуга оид:

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81