my5
all

Ўзбекистон бокс федерацияси шеърий танлов эълон қилди

СПОРТ 08.05.2020, 18:38
434
Ўзбекистон бокс федерацияси шеърий танлов эълон қилди

Ўзбекистон бокс федерацияси карантин вақтида мухлислар учун махсус танлов эълон қилди. Унда иштирокчилар ўзбек боксчилари ва мураббийлари ҳақида ажойиб шеърий мисраларни тақдим этишлари керак.

Танлов шартига кўра, шеърни чиройли тарзда ўқиб, ўзингизни видеога оласиз ва ушбу видеони Инстаграм ҳамда Фейсбукдаги саҳифангизга #boxinguzbekistan хештеги билан жойлаштирасиз, Инстаграмга қўйилган видеода @boxinguzbekistan_official аккаунтини белгилаб қўйиш талаб қилинади.

Энг яхши 3 та ўринни эгаллаганлар Ўзбекистон бокс федерациясининг махсус комиссияси томонидан аниқланади.

Танлов ғолибларига: 

  • "BUKA BOXING" компаниясининг спорт экипировкалари тўплами (full);
  • Олимпиада чемпионларининг дастхати туширилган қўлқоплар;
  • Эсдалик учун медаль ва дипломлар тақдим этилади!

Ушбу танлов жорий йилнинг 31 майига қадар давом этади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси