my5
all

Хитойда футболчилар карантин қоидаларига амал қилмаяпти

СПОРТ 07.05.2020, 19:27
598
Хитойда футболчилар карантин қоидаларига амал қилмаяпти

Тажрибали футболчимиз Одил Аҳмедов фаолият кўрсатаётган Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби машғулотларга тўлиқ киришди.

Хитойда коронавирус пандемияси ортидан қабул қилинган карантин талабларининг катта қисми бекор қилингани сабаб мазкур клуб машғулотларни тиббий ниқобларсиз, шунингдек, бир-бирларига теккан ҳолда давом эттирмоқда. Бу эса бир қатор футболчиларни ваҳимага солмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шанхайликлар таркибида Одил Аҳмедов билан биргаликда, Халк, Оскар ва Рикарду Лопес сингари машҳур футболчилар тўп тепади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси