my5
all

Ўтган йил 5 майда Шерементьево аэропортида яшин урган самолётда 40 йўловчи ёниб кетган (видео)

ДУНЁ 05.05.2020, 14:49
537
Ўтган йил 5 майда Шерементьево аэропортида яшин урган самолётда 40 йўловчи ёниб кетган (видео)

2019 йилнинг 5 майида  Москва шаҳридаги Шерементьево халқаро аэропортида Sukhoi Superjet 100 русумли самолёт ёниб кетган эди. Москвадан Мурманскка қараб учган ҳаво кемасининг бортида жами 78 йўловчи бўлган. Уларнинг 40 нафари самолётни тарк этишга улгурмаган. Бу ҳақда Лента.ру хабар берди.

Маълум бўлишича самолёт ҳавода бўлганида унга яшин келиб урилган. Бунинг натижасида самолётнинг автомат бошқаруви ишламай қолган. Учувчи тезлик билан ортга қайтиб, аэропортга ҳалокатли қўнишни амалга оширган. 

Самолётнинг баклари ёнилғига тўла эди ва улар самолёт қўнган пайтда аланга ола бошлаган. Одамлар юриб кетаётган самолёт иллюминаторидан унинг қандай ёнаётганини кўриб туришган, ваҳимага тушиб бақиришган. 

Ушбу видеода одамлар қандай қилиб қутулиб қолганини кўришингиз мумкин. Видео:

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81