my5
all

Россияда шифокорлар коронавирусни даволаш учун ишга чиқишдан бош тортмоқда

ДУНЁ 05.05.2020, 13:43
1055
Россияда шифокорлар коронавирусни даволаш учун ишга чиқишдан бош тортмоқда

Россиянинг биргина Калининград ҳудудида 350 нафар шифокор коронавирусга чалинганларни даволаш учун ишга чиқишдан бош тортди. Бу ҳақда манбаларга таяниб Хабар маълум қилди.

Ҳудуд соғлиқни сақлаш вазири Александр Кравченконинг айтишича, 100 нафар шифокор ва 250 нафар ўрта тиббий бўғим мутахассислари ишдан воз кечди. Унинг сўзларига кўра, Калининград ҳали коронавирус инфекцияси тарқалмай туриб муаммоларга эга бўлган. Айни вақтда эса ҳар бир шифохонада коронавирусга чалинган шифокорлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтга қадар Россияда коронавирус инфекциясидан 70 шифокор вафот эди. Эпидемиолог Николай Бриконинг тасдиқлашича, касалликка чалинаётган шифокорлар сони кун ўтгани сари ошиб бормоқда. Кечанинг ўзида Россияда 10581 кишида коронавирус аниқланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81