my5
all

ЖССТ АҚШни асоссиз маълумот тарқатишда айбламоқда

ДУНЁ 05.05.2020, 12:50
384
ЖССТ АҚШни асоссиз маълумот тарқатишда айбламоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда вазиятлар директори Майкл Райан АҚШни асоссиз маълумот тарқатишда айблади. Унинг таъкидлашича, коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида АҚШдан ҳеч қандай маълумот олмаган. Бу ҳақда Лента.ру хабар берди.

Маълум бўлишича, ЖССТ ҳамон коронавирус табиий йўл билан тарқалганини таъкидлашда давом этмоқда. ЖССТ ходими Мария Ван Керкховенинг айтишича, бу турдаги вирус кўршапалакларда учрайди.

Эслатиб ўтамиз, 3 май санасида АҚШ давлат котиби Майкл Помпео коронавирус Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораториядан тарқалганини тасдиқловчи далиллар борлигини таъкидлаб ўтган эди. Аммо Помпео ушбу вирус атайлаб ёки тасодифан тарқатилгани ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81