my5
all

АҚШ нинг The New York Times газетаси хатосини тузатишга мажбур бўлди

ДУНЁ 05.05.2020, 12:12
621
АҚШ нинг The New York Times газетаси хатосини тузатишга мажбур бўлди

АҚШ нинг The New York Times газетасида нашр қилинган "Инқирозда ҳақиқий етакчилар намоён бўляпти" номли мақолада Туркиянинг муваффақиятлари инобатга олинмаганлиги учун, Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги матбуот ва коммуникациялар бошқармаси бошлиғиФахреттин Альтун ушбу нашрга хат ёзиб, газетанинг хатосини тузатишга мажбур қилди.

1-май куни The New York Times да нашр қилинган "Инқирозда ҳақиқий етакчилар намоён бўляпти" номли мақолада бошқа давлатлар ва хусусан Германиянинг коронавирусга қарши курашиш ҳаракатлари мақтовлар билан қаламга олинган. Ушбу мақолада, Туркиянинг коронавирüс пандемиясига қарши курашишдаги муваффақиятлари эса инобатга олинмади. Ҳолбуки, Туркияда Германияга қараганда ўлим даражаси бир неча бараварга паст. Мамлакатда айни вақтда коронавирусдан вафот этиш бўйича Европада энг паст кўрсаткич қайд этилган. 

Ана шундан муваффақиятларга эришаётганига қарамай ушбу мақолада Туркиянинг исми бирон бир жойда қайд этилмаганлиги, Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги матбуот ва коммуникациялар бошқармасı бошлиғи Фахреттин Альтунни The New York Times га хат ёзмоқликка ундади. Унинг таъкидлашича, Туркиянинг коронавирусга қарши курашдаги ютуқлари эътиборсиз қолдирилган. Туркия вирусга қарши кураш стратегиясини яратиш учун етакчи тиббиёт мутахассислари ва эпидемик касаллик профессорларидан иборат илмий қўмита тузган. 

Шунингдек, Президент Ражаб Таййиб Эрдоған администрацияси, Туркиянинг коронавирусга қарши чора-тадбирларини дастлабки кунлардан бошлаб, соҳа мутахасисларининг тавсиясига мувофиқ бошқарди. Ҳозирда мамлакатда коронавирусдан соғайганлар сони 60 000 нафардан ошди. Ҳар ҳафта аҳолига бепул тиббий ниқоблар тарқатилмоқда. Бундан ташқари, Туркия 57 мамлакатга, жумладан, АҚШга тиббий таъминот ва нафас олиш аппаратларини инсонпарварлик ёрдами сифатида тақдим этган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81