my5

Ҳилол Насимов ўлса, жанозасига бормайман – Ҳабибулла Низомов (видео)

МАДАНИЯТ 05.05.2020, 11:17
3735
Ҳилол Насимов ўлса, жанозасига бормайман – Ҳабибулла Низомов (видео)

Журналист Жасур Ҳамроев карантин туфайли АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида қолиб кетган спорт устаси ва актёр Ҳабибулла Низомов билан суҳбатлашди. Ушбу суҳбат давомида Ҳабибулла Низомов режиссёр Ҳилол Насимовнинг фильмларига бўлган муносабатини билдирди.

“Очиғини айтсам, агар Ҳилол Насимов оламдан ўтса, мен унинг жанозасига бормайман. У инсон билан учрашишни ҳам хоҳламайман. Бир инсон ёки халқнинг қанчадир қисми адашган бўлса, уни маърифат билан, чиройли тушунтирса ҳам бўлади. Мен бу режиссёрнинг фильмларидан маърифат топа олмаганман. Исломни ниқоб қилганлар йўқ эмас, бор. Лекин бу дегани бир ўзбек хато қилса, бутун халқни шунақа қилиб кўрсатиш керакмас-ку? Одамларда Ўзбекистон ҳақида шунақа фикр пайдо бўлиб қолган: бу ерда уруш, бузғунчилик бўладиган, ривожланиш ва замонавийлик йўқ давлат деб ўйлашади. Мен гаплашган чет элликларнинг бир нечаси шунақа фикр билдирган”, — дейди Ҳабибулла Низомов.

Маълумот учун, режиссёр Ҳилол Насимов «Тубанлик», «Одноклассники», «Алданган аёл», «Гумроҳлар» каби фильмларни суратга олган. У 2014 йилда «Йилнинг энг яхши режиссёри» сифатида «Эътироф» мукофотини қўлга киритган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81