my5
all

Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони бир суткада 102 тага кўпайди

ДУНЁ 05.05.2020, 09:39
749
Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони бир суткада 102 тага кўпайди

Тожикистонда бир сутка ичида коронавирусга чалинган беморлар сони 102 нафарга ошди ва 230 нафарга етди, уч нафар бемор касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига таяниб, "РИА Новости" хабар бермоқда.

Тожикистонда COVID-19’ни юқтириб олганларнинг умумий сони 230 нафарга етди, бу 2 май ҳолатидаги кўрсаткичдан 102 нафарга кўп дегани. Уч киши касаллик оқибатида вафот этган. 4 май ҳолати бўйича 3208 нафар киши мамлакатдаги касалхоналарда тиббий кузатув остига олинган. Бир сутка ичида 246 нафар одам қониқарли ҳолатда шифохоналардан чиқарилган.

230 та COVID-19 билан касалланиш ҳолатининг 110 таси Душанбе шаҳрида, 22 таси республика бошқарувига бўйсунувчи шаҳарлар ва туманларда, 7 таси Тоғли-Бадахшон мухтор вилоятида, 21 таси Хатлон вилоятида ва яна 70 таси Сўғд вилоятида қайд этилган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81