my5
all

Коронавируснинг терида намоён бўладиган 5 та белгиси маълум бўлди

ДУНЁ 04.05.2020, 13:30
2836
Коронавируснинг терида намоён бўладиган 5 та белгиси маълум бўлди

Испания дерматология академияси олимлари коронавирус инфекциясининг инсон терисида намоён бўлишини беш тоифага бўлиб таснифлаш мумкин, деб ҳисобламоқда.

Изланиш давомида мутахассислар 375 нафар организмида коронавирус борлиги тасдиқланган беморнинг терисида айнан хасталикни бошдан кечириш давомида пайдо бўлган асоратларни текширишди. Шу тариқа беморлар терисида пайдо бўлган белгиларга қараб беш гуруҳга бўлинди — ушбу асоратларнинг барчасига коронавирус инфекцияси сабаб бўлиши мумкин.

Энг кўп — 47 фоиз ҳолатда беморлар танасида сочма доғлар кузатилди. 8-9 кун мобайнида сақланиб турган бундай белгилар, фақат касалликнинг оғир шаклига учраганларда пайдо бўлди.

19 фоиз текширилганлар терисида, худди совуқ ургандагидек, қизаринқираш рўй берди, шунингдек қўл ва оёқ бармоқларида майда пуфакчалар ва йиринг ҳосил бўлди. Учинчи гуруҳ аъзоларида, яъни 9 фоиз беморда везикуляр тошма ва қичишадиган сувли пуфакчалар қайд этилди. Тадқиқотга жалб этилганларнинг қолган 19 фоизининг, асосан гавда қисмида ва кафтларида доначалар пайдо бўлган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81