my5
all

Қозоғистоннинг шаҳарларига авиарейслар қайта йўлга қўйилди

ДУНЁ 04.05.2020, 12:15
672
Қозоғистоннинг  шаҳарларига авиарейслар қайта йўлга қўйилди

Қозоғистон авиакомпаниялари 4 майдан пойтахт Нур-Султон ва Олмаотадан республиканинг 4 та шаҳрига коронавирус сабабли тўхтатилган парвозларни қайта бошлайди. Тегишли қарорни 29 апрелда фавқулодда вазият режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси қабул қилган. Бу ҳақда кун.уз хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу шаҳарлардан самолётлар Қизилўрда, Петропавловск, Уст-Каменогорск ва Семейга уча бошлайди. Рейслар юқори санитария талаблари шароитида, камроқ сондаги йўловчилар ва уларнинг салонда ижтимоий масофалашув меъёрларига амал қилган ҳолда ўтқазилиши билан амалга оширилади.

Бундан ташқари, 4 майдан мамлакатнинг барча ҳудудларида ўз фаолиятини тиклайдиган тадбиркорлик субъектлари рўйхати тасдиқланган. Булар қаторидан майдони 500 квадрат метргача бўлган ноозиқ-овқат дўконлари, фотосалонлар, гул дўконлари, сартарошхоналар, тиббий марказлар ва стоматология клиникалари, кўчмас мулк билан операциялар амалга оширувчи компаниялар, реклама агентликлари, адвокатлар ва нотариуслар, микромолиявий ташкилотлар, суғурта компаниялари, ломбардлар ва айирбошлаш пунктлари, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ишловчи компаниялар ўрин олган.

Шунингдек, фуқароларга кўчада спорт машғулотлари билан шуғулланишга рухсат берилган. Ўз навбатида ҳудудлар раҳбариятига фаолияти тикланадиган объектларда санитар-эпидемиологик хавфсизлик қатъий назоратини таъминлаш буюрилган. 

1 майдан Қозоғистонда карантин чоралари енгиллаштирилиши сифатида Нур-Султон ва Олмаота ўртасида парвозлар амалга оширишга рухсат берилганди. Дастлаб кунига 4 тадан рейс бажарилади. Маълум қилинишича, парвозлар тикланганининг биринчи куни 700га яқин киши ташилган. 

Мамлакатда 15 апрель куни киритилган фавқулодда вазият режими 11 майгача амал қилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81