my5
all

Коронавирусдан юқори ўлим даражаси D витамини етишмаслигига боғлиқ — ЖССТ

ДУНЁ 04.05.2020, 09:46
707
Коронавирусдан юқори ўлим даражаси D витамини етишмаслигига боғлиқ — ЖССТ

Ташкилотда Шарқий Англия университети ва қиролича Еливавета шифохонаси жамғармаси олимлари олиб борган тадқиқотга шундай изоҳ берилди. Тадқиқот натижалари Research Square нашрида чоп этилган. Тадқиқот муаллифлари Европанинг коронавирус билан қамраб олинган 20 та давлати аҳолисида D витамини ўртача даражасини коронавирусдан ўлимлар сони билан таққослашган. Олимлар Европада коронавирусдан энг кўп жабр кўрган Испания ва Италия аҳолисида, айниқса кекса кишиларида ушбу витамин паст даражада эканини аниқлашган. Шундан келиб чиқиб, улар коронавирусдан юқори ўлим даражаси сабабларидан бири D витамини етишмаслиги ҳақидаги тахминни илгари суришган

Россия Фанлар академиясининг илмий тадқиқотлар қалбакилаштирилишига қарши курашиш комиссияси матбуот котиби Петр Талантовнинг таъкидлашича, бу тадқиқот D витаминининг коронавирусга чалиниш эҳтимоли ёки касалликнинг боришига таъсир қилишини кўрсатмайди. “Биринчидан, ушбу мақола тақриздан ўтмаган бўлиб, унда хоҳлаган нарсани ёзиш мумкин. Иккинчидан, тадқиқотда танланган усул қўйилган масалага жавоб топишда умуман олганда яроқсиз ҳисобланади”, деб айтган Талантов.    

Унинг таъкидлашича, коронавирус мавзуси атрофида “охирги вақтда паст сифатдаги тадқиқотлар шунчалик кўпайиб кетганки, бошқа вақтда улар назарга тушиш учун бирорта имкониятга эга бўлмасди”.
  
Тадқиқотда қўлланган усулнинг тўғрилигига Клиник тажрибавий тиббиёт институти ходими, вирусология профессори Александр Чепурнов ҳам шубҳа билдирган. Унинг таъкидлашича, мамлакат бўйича D витамини даражаси статистикаси ва коронавирусга чалинганлар сонини таққослашда “тасодифий мосликлар эҳтимоли жуда юқори бўлади”. 

Ўз навбатида, яна бир мутахассис, вирусолог, тиббиёт фанлари доктори Николай Малишев инглиз олимлари тақдим қилган маълумотни долзарб эмас, деб топган. Унинг таъкидлашича, “бир витаминдангина сабаб излаш бўйича” тадқиқот “40 йил аввалоқ” олиб борилган. 

ЖССТ 2017 йилда D витамини тақчиллиги иммун тизимига таъсир қилиши мумкинлигини, чунки у шиллиқ парданинг ҳимояловчи функциялари ошишига ёрдам беришини кўрсатган. Шунингдек, ташкилот витаминнинг респиратор касалликларда ҳимояловчи самарасини кўрсатган бир қатор тадқиқот натижаларини келтириб ўтган.

D витамини қонда фосфор даражасини сақлаб туради, юрак, буйрак ва терини ҳимоялайди, иммунитетни оширади ва мушаклар бўшашиши олдини олади. Унинг етишмаслиги қуёшда кам бўлиш сабабли юзага келади, бироқ бу камчилик витаминлар қабул қилиш билан “даволанади”.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси