my5
all

Сардоба фалокати оқибатида Қозоғистонда 22 минг киши эвакуация қилинди

ДУНЁ 03.05.2020, 21:34
890
Сардоба фалокати оқибатида Қозоғистонда 22 минг киши эвакуация қилинди

Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркистон областида 22 минг киши эвакуация қилингани ҳақида маълум қилди.

«Ўзбекистондаги Сардоба сув омборида тўғон бузилиб, сув тошиб чиқиши натижасида Туркистон областининг 10 овулини сув босди. 22 мингдан ортиқ аҳоли эвакуцация қилинди. Уларга кўмак кўрсатилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати билан музокаралар ўтказилмоқда», дейилади Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг твиттер саҳифасига таяниб Кун.уз берган маълумотда.

2 май куни Сардоба сув омборидан сув чиқиши сабабли Қозоғистондаги тўртта қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинганди. Кейинроқ Қозоғистоннинг Махтарал туманидаги яна бир аҳоли яшаш пункти Оргебас сув остида қолгани, 1451 киши истиқомат қиладиган қишлоқ тўлиқ эвакуация қилингани, эвакуация жараёнида ҳеч ким жароҳат олмагани маълум қилинганди.

Фото: «Kazinform»

Аввалроқ, Қозоғистон президенти ўз твиттерида Туркистон областининг Женгис ва Жанга Турмис қишлоқларида Сардоба сув бомборида тўғон ўпирилиши натижасида кучли сув тошқини келиб чиққани айтилганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81