my5
all

Кенияда коронавирус туфайли ижтимоий масофа сақлашнинг имкони йўқ

ДУНЁ 03.05.2020, 21:12
703
Кенияда коронавирус туфайли ижтимоий масофа сақлашнинг имкони йўқ

Кенияда коронавирусга қарши курашиш мақсадида  оммавий  синовлар ўтказилмоқда. Жараён Найроби шаҳридан бошланган. Бу ерда аҳолининг зичлиги ва санитария меъёрлари пастлиги сабаб ижтимоий масофани сақлашнинг имкони йўқ. 

Синов нафақат фуқароларнинг саломатлигини текшириш, балки одамлар ўз ишларига қайтиши учун ҳам бир имкониятдир. Агар уларда касаллик белгилари аниқланмаса иш жойларига қайтиш имкони пайдо бўлади. Пандемия  туфайли шундоқ ҳам молиявий ва ижтимоий жиҳатдан оғир бўлган вазият янада мураккаблашди. Кения  расмийлари қўшни Сомалида касаллик кескин ошганидан қаттиқ хавотирда. 

Дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири бўлган Cомалида вирус сабаб 30 дан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган. Афсуски, мамлакатда карантин ҳамда ижтимоий масофа сақлаш каби чораларга амал қилишнинг деярли иложи йўқ.  “Бошпана етишмовчилиги туфайли  аксарият ҳолларда 2 ёки 3 оила бир том остида яшайди. Лагерлар ҳам жуда гавжум.

"Биз коронавирус ҳақида эшитганимизда, бу вирусдан қочиб қутула олмаслигимизни тушунганмиз”, дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бир.  Айни вақтда Африка минтақасида зарарланганлар 40 минг нафарга яқинлашмоқда. Ўлим даражаси эса 2 минг нафарга етган. Бу  Америка ёки Европа билан солиштирганда анча паст, аммо шароит ҳисобга олинадиган бўлса, Африка давлатлари учун ҳалокатли натижаларга олиб келиши мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81