my5
all

"Карантиндан кейин бир ўтириб ош дамлаймиз". Артур Таймазов Владикавказдаги ўзбек талабаларига озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим қилди

СПОРТ 29.04.2020, 22:17
1064
"Карантиндан кейин бир ўтириб ош дамлаймиз". Артур Таймазов Владикавказдаги ўзбек талабаларига озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим қилди

Эркин кураш бўйича кўп карра Олимпиада ва жаҳон чемпиони, ҳамюртимиз Артур Таймазов хайрли ишга қўл урди. У ҳозирда Россия Федерациясининг Владикавказ шаҳридаги Шимолий Кавказ тоғ-металлургия институтида таҳсил олаётган ва ўша ердаги ётоқхонада қолган ўзбек талабаларига ўз ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим қилди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди. 

"Бу ётоқхонада 100 нафарга яқин ўзбекистонлик талабалар ҳам истиқомат қилишади. Ўзбекистон менинг иккинчи ватаним, мен севадиган давлат эканлигини ҳамма билади. Менинг бутун спорт фаолиятим Ўзбекистон билан боғланган. Мен бу ажойиб мамлакатни, ўзбек халқини ёқтираман. Шундай экан бу йигитларнинг ҳаётини эътиборсиз қолдириб кетиш нотўғри бўлар эди. Агар бизнинг яқинларимиз ҳам Ўзбекистонда шундай қолиб кетишганида, шак-шубҳа йўқки, бу халқ уларни эътибордан четда қолдирмас эди. Ўзбекистон – энг меҳмондўст мамлакатлардан бири. Карантиндан кейин насиб қилса, бир ўтириб ош дамлаймиз, – дейди Артур Таймазов.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси