my5
all

Америкалик таниқли бокс рефериси коронавирусдан вафот этди

СПОРТ 22.04.2020, 17:54
948
Америкалик таниқли бокс рефериси коронавирусдан вафот этди

Америкалик таниқли бокс ҳаками Эдди Коттон коронавирус туфайли вафот этди. Бу ҳақда Vringe хабар берди.

72 ёшли Эдди Коттон Нью-Джерси штатининг Патерсон шаҳрида бир ҳафта олдин COVID-19 тести манфий чиққани боис шифохонага ётқизилган эди.   

Бош арбитр сифатида Э.Коттон 1992-2014 йиллардаги бокс беллашувларида ҳакамлик қилган. Унгача эса 12 йил давомида ҳаваскорлик баҳсларини баҳолаб борган. 2002 йилда ўтган Леннокс Льюис ва Майк Тайсон ўртасидаги мусобақа унинг таниқли реферининг рингдаги муваффақиятли чиқишларидан бири бўлган.

Коттон умумий ҳисоблаганда жаҳон чемпионлиги мақоми учун олиб борилган 40 дан ошиқ беллашувларда иштирок этган.

2008 йилда у Нью-Жерси штати Шон-шараф залига киритилган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси