my5
all

Бойсунда “Nexia” ҳайдовчиси чўпон ва унинг подасини уриб юборди. Пиёда ҳалок бўлди

ЖИНОЯТ 22.04.2020, 13:04
1433
Бойсунда “Nexia” ҳайдовчиси чўпон ва унинг подасини уриб юборди. Пиёда ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 21 апрель куни соат 02:00ларда Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, Темирдарвоза маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1334-км.да, ҳайдовчи 1997 й.т. С.П. “Нексия” русумли транспорт воситасида “Термиз-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, ушбу йўналиш бўйича ўзидан олдинроқда йўлда бир неча бош қўйларни ҳайдаб кетаётган пиёда 1992 й.т. А.Қ. ва унга тегишли бўлган 21 (йигирма бир) бош қўйларни ҳамда 10 (ўн) бош қўзиларини уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Оқибатда, пиёда А.Қ. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси