my5
all

Бухорода бармоқ излари 4 йил илгари содир этилган жиноятни фош этди

ЖИНОЯТ 22.04.2020, 10:30
1108
Бухорода бармоқ излари 4 йил илгари содир этилган жиноятни фош этди

2016 йил 11 октябрга ўтар кечаси номаълум шахс Жондор туманида яшовчи М.Н.нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги шкаф ичидан 50 АҚШ доллари ва 150.000 сўм нақд пулларини ўғрилаб кетган. Бу ҳақда Бухоро ИИБси хабар берган. 

 Тергов тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, бармоқ излари ва бошқа далилий ашёлар олинган. Бироқ, ўша вақтда олиб борилган суриштирув ишлари натижа бермаган. Шунга қарамай, жиноятни фош этиш борасидаги ишлар давом эттирилган.

Буни қарангки, орадан 4 йил ўтиб ушбу шахс яна жиноятга қўл урди. Суриштирув давомида Жондор туманида яшовчи 28 ёшли гумонланувчи Х.Ё туман ИИБга келтирилиб, ундан бармоқ излари олинганда, 2016 йил 11 октябрь куни ҳодиса жойидан олинган бармоқ излари билан бир хил эканлиги аниқланган. Ҳозирда ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари қайта тикланди. Эътиборлиси, тергов давомида Х.Ё.нинг бошқа бир нечта жиноий ҳолатларга алоқадорлиги ойдинлашмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси