my5
all

Янги йилгача Ўзбекистондаги барча тренерлар ўз фаолиятини муаммосиз давом эттиради

СПОРТ 22.04.2020, 09:14
Теглар: тренер, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
1210
Янги йилгача Ўзбекистондаги барча тренерлар ўз фаолиятини муаммосиз давом эттиради

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида юртимизга коронавирус пандемиясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Унда мамлакатимизда тренерлик фаолиятини олиб бораётган мутахассисларнинг рухсатномаларини амал қилиш муддатини 2020 йилнинг 31 декабрига қадар узайтириш бўйича қарор қабул қилинди.

Ушбу йиғилиш баённомасининг 24-бандида:

“Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Набиев)нинг тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома муддати тугаган тренерларнинг рухсатнома муддатини жорий йилнинг 31 декабрига қадар узайтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин”, деб ёзилган.

Маълумки, мамлакатимизда спорт тренерлари махсус рухсатномалар орқали тренерлик фаолиятини олиб боришади. Аммо, карантин туфайли шу кунларда рухсатномасининг амал қилиш муддати ўз якунига етиб бораётган тренерларда уларнинг ўз фаолиятларини давом эттириш бўйича муаммолар юзага келаётганди. Эндиликда тренерларимиз жорий йил якунига қадар ҳеч қандай муаммосиз ўз иш фаолиятларини давом эттирган ҳолда ёш спортчиларга таҳсил беришлари мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси