my5
all

Навоийда 42 ёшли эркак атторлик дўконидан 50 млн. сўмлик молни ўмариб кетди

ЖИНОЯТ 21.04.2020, 17:53
Теглар: дўкон, Навоий
916
Навоийда 42 ёшли эркак атторлик дўконидан 50 млн. сўмлик молни ўмариб кетди

Навоийда 42 ёшли эркак карантин сабабли ёпилган атторлик дўконининг ойнасини синдириб кириб, сал кам 51 миллионлик пардоз-андоз васиталирини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Нуз.уз хабар берди.

Бу воқеа 31 мартда 4 апрел кунлари оралиғида содир бўлган. Яъни дўкон эгасининг карантинда уйда ўтиргани, ўз савдо шохобчасига келолмаётганидан фойдаланиб дўконга ўғирликка тушган. У магазин ойнасини синдириб, у ердан 50 миллион 755 минг сўмлик упа-элик, пардоз воситалари ва тақинчоқларни олиб кетган.

Ўйлаб қарайдиган бўлсангиз, сал кам 50 миллион сўмдан ошиқ нархдаги косметика ва тақинчоқлар озмунча бўлмайди. Ўғри бемалол ҳар куни катта сумкаларни кўтариб келиб, тўлдириб кетаверган экан-да деб ҳайратга тушасиз. Бошқача қандай қилиб олиб кетиши мумкин? Ҳозир транспорт воситалари билан кўчада юришга рухсат берилмаётган бўлса... Аёлларнинг тақинчоқ, безаклари ва майда-чуйда бўёқ воситалари унга нимага керак бўлиб қолди экан? Балки хотини ёки синглисининг туғилган куни бўлса, ҳозир ноозиқ-овқат дўконлари ишламаётганидан ноилож магазин ойнасини синдириб киргану, қайтишда “ҳа энди шу ерга кирдим, бўш кетмай” деб, чўнтакларига у-бу нарса солиб чиққан ёки кейинги сафар яна катта сумка кўтариб келиб, дўконни шип-шийдон қилиб кетганмикан?..

Хуллас саволлар кўп. Келинг, бу ҳақда кўп фаразларни ўртага ташлаб бошни қотирмайикда, суриштирув ишларини ўз усталарига қўйиб берайлик.

Айни вақтда бу хабарни етказган Навоий шаҳри ИИБ жиноий ҳолатнинг айбдорини қўлган олишган. Бу муқаддам судланган 42 ёшли А.А. исмли шахс бўлиб чиқди. Унга нисбатан Ўзбекистон республикаси ЖКнинг 169 моддаси “б,г” бандлари бўйича жиноий иш очилиб дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси