my5
all

Қашқадарёда хотинини рашк қилиб боғча омборхонаси мудирини ваҳшийларча ўлдирган “қотил” жиноий жавобгарликдан озод этилди

ЖИНОЯТ 21.04.2020, 11:41
5723
Қашқадарёда хотинини рашк қилиб боғча омборхонаси мудирини ваҳшийларча ўлдирган “қотил” жиноий жавобгарликдан озод этилди

2019 йилнинг 18 декабрь куни Қарши шаҳридаги “Юлдузча” мактабгача таълим ташкилотининг омборхона мудири ўлдирилгани Бош прокуратура томонидан хабар қилинган эди.

Кейинчалик, Мактабгача таълим вазирлиги “Юлдузча” МТТ идоравий ташкилот ҳисобланиб, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси юрисдикцияси доирасида жойлашганлигини маълум қилган.

“Jahon.uz” интернет нашрининг хабарига кўра, 2020 йил 15 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида, Вилоят судининг судьяси Х.Б. раислигида ушбу жиноят иши бўйича ажрим чиқарилган (Ҳукм эмас).

Келтирилишича, воқеа жуда даҳшатли бўлган. Сабаби, 1980 йил 2 мартда куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган А.А. мактабгача таълим ташкилотида кир ювувчи бўлиб ишловчи турмуш ўртоғи Қ.М.ни шу муассасада хўжалик мудири бўлиб ишловчи Н.Б.дан рашк қилиб, фуқаро Н.Б.га тиғ қисмининг узунлиги 13 сантиметр бўлган ошхона пичоғи билан ўн тўрт санчиб, пичоқ билан яна унга 6 маротаба ташқи юзаки жароҳатлар етказган.

Ўта шафқатсизлик билан Н.Б.ни ўлдирган А.А. хотини ҳам ўлдириш учун уни қувлаган ва боғчадаги ишловчиларнинг ёрдами билан у қутулиб қолган.

А.А.нинг қилган жинояти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “в, ж” бандлари ва ЖК 25,97-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, суднинг ажрими асосан у жиноий жавобгарликдан озод қилинди, унга нисбатан кузатуви кучайтирилган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланди.

Шунингдек "А.А. нисбатан юритилган жиноят иши тугатитилиб, унинг мажбурий даволаниш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига (Тошкент шаҳридаги Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига) жойлаштирилиши белгиланди" дейилади хабарда

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси