25

Бугун Тошкентда ҳам 10 нафар бемор соғайди. Жами вирусни енгганлар 214 нафарга етди

ЖАМИЯТ 19.04.2020, 16:09
Теглар: коронавирус, Тошкент
668
Бугун Тошкентда ҳам 10 нафар бемор соғайди. Жами вирусни енгганлар 214 нафарга етди

Айни пайтда дунёда ҳамон коронавирус пандемияси авж нуқтасида турган бўлса-да, шифо топаётган беморлар сафининг кенгайиб бораётгани одамларда ушбу инфекцияни енгишга бўлган ишончни бермоқда. Юртимизда ҳам сўнгги кунларда соғайганлар кўпайиб бораяпти.

Жумладан, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 10 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Тузалганларнинг 6 нафари пойтахтимиздан, 3 нафари Тошент вилоятидан ва 1 нафари Қашқадарё вилоятидан. Улардан 7 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, юқтириб олишган. Шунингдек, уларнинг 2 нафари Россиядан пойтахтимизга келган ва “Сокол” оромгоҳида карантинга олинган, яна 1 нафари эса Москва – Тошкент йўналишида чартер рейси орқали келгач, Юқори Чирчиқ туманидаги карантин марказига жойлаштирилган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида даволанишни бошлашган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.

Сўнгги текширув натижалари ушбу беморларда инфекция йўқлигини кўрсатди. Мазкур клиникада шу пайтга қадар 17 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 27 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 214 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Шарҳлар

Тошкент шаҳрида 20 нафар мактаб ўқувчиси коронавирусни юқтиргани маълум бўлди

17.04.2020, 18:21

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов иштирокида брифинг ўтказилди.Унинг қайд этишича, Тошкент шаҳрида 20 нафар мактаб ўқувчисида коронавирус аниқланган.“Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган...
Тошкент вилоятида коронавирусга қарши қандай кураш кетмоқда?

28.03.2020, 20:34

Тошкент вилоятида коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича вилоят штаби 24 соат тўхтамасдан ишлаб турибди. Унга вилоят ҳокими Рустам Холматов раҳбарлик қилмоқда. Штаб аъзолари томонидан ҳар...
Пойтахтга кириш йўллари ёпилса, Тошкент вилоятидан ишга қатнайдиганлар нима қилади?

23.03.2020, 21:14

Эртага, 24 март куни соат 00:01 дан пойтахт Тошкент эшиклари ёпилиши, Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль,...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91