my5
all

"Ҳумо" хоккей клуби пандемия сабаб бу йилги чемпионатларда қатнашмайдиган бўлди

СПОРТ 17.04.2020, 21:50
868
"Ҳумо" хоккей клуби пандемия сабаб бу йилги чемпионатларда қатнашмайдиган бўлди

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби келаси мавсум Олий Хоккей Лигасида (ОХЛ) иштирок этмаслигини маълум қилди. Бунга коронавирус пандемияси сабаб юзага келган ноқулайликлар, мусобақалар қачон ва қай тариқа ўтказилиши номаълум бўлиб қолаётгани сабаб сифатида кўрсатилган.
"Айни вақтда бутун дунё коронавирус пандемияси билан боғлиқ бўлган синовли дамларни бошдан кечирмоқда. Ноқулай вазиятни тезда бартараф этиш йўлида ҳаммамиз давлат ва тиббиётнинг барча талабларига риоя қилиш жуда муҳимдир.
Ҳозирги кунда, пандемияга қарши кураш чоралари муносабати билан дунёнинг деярли барча мамлакатлари мисли кўрилмаган чеклаш чораларини кўрдилар, чегаралар ёпилди ва ҳаво, темир йўл ёки автомобил йўли орқали трансчегаравий алоқа мавжуд эмас. Инфекциянинг тарқалиш кўламини ва янги коронавируснинг инсон ҳаёти ва соғлиғига таҳликасини инобатга олган ҳолда, мавсум олдидан тайёргарликнинг ва ВҲЛ чемпионатининг бошланиш вақти тўғрисида аниқ тушунча бўлмаган сабабли, шунингдек, у қай тарзда ўтказилишини ноаниқлигини ҳисобга олган ҳолда клуб раҳбарияти “Ҳумо” Хоккей Клуби ОХЛ ва ҚРО чемпионатларида 2020-2021 мавсмида иштирок этмаслигига қарор қилди", дейилади клуб матбуот хизмати баёнотида.

Маълумот учун, "Ҳумо" хоккей клубига 2018 йил охирида асос солинган. Жамоа уй учрашувларини "Humo Arena"да ўтказади. 2019 йилда хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатида иштирок этган. 2019 йилнинг ёзида клубнинг ОХЛда иштирок этиши маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз,  россиялик бир қатор хоккей афсоналари -  Александр Якушев, Валерий Каменский, Алексей Жамнов ва Виталий Прохоровларга Президент Шавкат Мирзиёев таклифи билан Тошкент шаҳридан уй берилганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси