25

Тошкент шаҳрида 20 нафар мактаб ўқувчиси коронавирусни юқтиргани маълум бўлди

ЖАМИЯТ 17.04.2020, 18:21
Теглар: коронавирус, Тошкент
1774
Тошкент шаҳрида 20 нафар мактаб ўқувчиси коронавирусни юқтиргани маълум бўлди

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов иштирокида брифинг ўтказилди.
Унинг қайд этишича, Тошкент шаҳрида 20 нафар мактаб ўқувчисида коронавирус аниқланган.

“Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 355 нафар беморни касалликни юқтириш йўли бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, 106 та ҳолат чартер рейслар орқали мамлакатимизга олиб келинган ва карантинда сақланган фуқаролар ўртасида аниқланган, — деди у. Касалликка чалинган беморлар мамлакатимизга кириб келганидан кейин улардан 175 та ҳолатда инфекция бошқаларга ҳам юққани аниқланган. Шунингдек, юқиш омили аниқланмаган 48 та ҳолат мавжуд ва бу бўйича биз эпидемиологик текшириш ишларини давом эттирмоқдамиз. Бу жараёнга фуқароларимизнинг ўзлари, маҳалла, ички ишлар органлари, оилавий поликлиникалар ва бошқа идораларнинг мутахассислари жалб этилган.

Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланганларнинг 52 нафари уй бекаси, 20 нафари мактаб ўқувчиси, 12 нафари уюшмаган ёшлар вакили, 20 нафари ишсиз ҳисобланади. Қайд қилинган беморларнинг ижтимоий келиб чиқиши, касби, ёши, ҳаёт тарзи, улар билан мулоқотда бўлганларнинг фаолиятини ҳам чуқур ўрганган ҳолда таҳлил қилиб боряпмиз. Касалликнинг қай даражада юқиши, қайси мойил контенгентлар мавжудлиги ўрганилиб, касаллик хавфига дучор бўлган шахслар рўйхати тузилиб, уларнинг устидан тиббий назорат, қолаверса, лаборатория текширувлари орқали саломатлигига баҳо бериш йўлга қўйилган”, – деди Б.Алматов.  

Шарҳлар

Бугун Тошкентда ҳам 10 нафар бемор соғайди. Жами вирусни енгганлар 214 нафарга етди

19.04.2020, 16:09

Айни пайтда дунёда ҳамон коронавирус пандемияси авж нуқтасида турган бўлса-да, шифо топаётган беморлар сафининг кенгайиб бораётгани одамларда ушбу инфекцияни енгишга бўлган ишончни бермоқда. Юртимизда ҳам...
Тошкент вилоятида коронавирусга қарши қандай кураш кетмоқда?

28.03.2020, 20:34

Тошкент вилоятида коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича вилоят штаби 24 соат тўхтамасдан ишлаб турибди. Унга вилоят ҳокими Рустам Холматов раҳбарлик қилмоқда. Штаб аъзолари томонидан ҳар...
Пойтахтга кириш йўллари ёпилса, Тошкент вилоятидан ишга қатнайдиганлар нима қилади?

23.03.2020, 21:14

Эртага, 24 март куни соат 00:01 дан пойтахт Тошкент эшиклари ёпилиши, Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль,...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91