my5
all

Карантинни бузган “Тошиссиққувват”нинг маст ишчиси ички ишлар ходимлари билан жанг қилди (видео)

ЖИНОЯТ 17.04.2020, 16:16
1767
Карантинни бузган “Тошиссиққувват”нинг маст ишчиси ички ишлар ходимлари билан жанг қилди (видео)

6 апрел куни, Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИБ идорасига карантин пайтида кўчада ниқоб тақмасдан маст ҳолатда юрган фуқаро А.Т. ушлаб келинади. Олиб келинган шахснинг ёнидан пичоқ чиққан. Устига устак жанжал у кўтаради,  ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатиб, ҳақорат қилиб, қўллари боғлиқ ҳолда оёқлари билан тепади.

Олий суднинг Матбуот хизматидан "darakchi.uz"га маълум қилинишича, ҳуқуқбузар фуқаро А.Т. “Тошиссиққувват” ишчиси бўлиб, аввал ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган.

А.Т 6 апрель куни иш жойидан чиқиб бироз спиртли ичимлик ичганлигини, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Г9-мавзе, “Чўпонота” маҳалласида маст ҳолда ниқобсиз юрганлигини тан олди. Аммо ўта маст бўлганлиги сабабли ИИО ходимлари уни олиб кетишганлиги ва туман ИИБда бўлган воқеаларни эслай олмаслигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, бошқа бундай ҳолатлар такрорланмаслигини айтиб узр сўради. 

Мазкур қилмиши учун фуқаро бугун, 17 куни, Тошкент шаҳар Чилонзор туман маъмурий суди томонидан судланди. 

А.Т. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 34-моддаси билан айбли деб топилиб, 15  кунга қамалди. 

Жазони ўтаб бўлганидан кейин ҳуқуқбузардан қамалганларни сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида, 33.450 сўмдан ундириладиган бўлди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси