my5
all

Маҳмуд Мурадов бормайдиган бўлган UFC 249 мусобақаси «Тепадан» қўнғироқ сабаб бекор қилинди

СПОРТ 13.04.2020, 09:42
1252
Маҳмуд Мурадов бормайдиган бўлган UFC 249 мусобақаси «Тепадан» қўнғироқ сабаб бекор қилинди

18 апрель куни ўтказилиши лозим бўлган UFC 249 оқшоми ҳам бекор қилинди. Жанг учун Калифорниядаги казинолардан бир танланган ва барча нарса шай ҳолатига келтирилаётганига қарамасдан, жанглар ўтказилмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда Go Sport хабар берди.

«Жуда юқоридан телефон бўлди ва бу мусобақани тўхтатишим лозимлигини айтишди. Албатта, соғлиқ биринчи навбатда», дея вазиятни изоҳлади UFC президенти Дэйна Уайт.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жангда Ҳабиб Нурмагомедов иштирок этиши лозим эди, кейинчалик унинг ўрнига Дастин Гэтжи Тони Фергюсонга қарши рингга чиқадиган бўлганди.

 ШУнингдек, аралаш жанг санъати бўйича ўрта (-84кг) вазнда октагонга чиқиб келаётган Маҳмуд Мурадов ҳам 18 апрел куни UFC 249 доирасида жанг ўтказиши лозим эди. Аммо коронавирус инфекцияси сабаб Маҳмуд АҚШга бора олмайдиган бўлди ва жанг бекор қилинган эди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси