my5
all

Европадаги мамлакатларнинг бирида футбол бўйича чемпионат ҳамон давом этмоқда

СПОРТ 13.04.2020, 07:11
1211
Европадаги мамлакатларнинг бирида футбол бўйича чемпионат ҳамон давом этмоқда

Ҳозирги коронавирус пандемияси авж олган даврда Европадаги Белорусия давлатида футбол мусобақалари ҳамон давом этмоқда. Аммо, кўплаб мухлислар касалликкка чалинишдан қўрқиб лигадаги ўйинларга бойкот эълон қилмоқдалар.

Жума куни Ғарбий Гродно шаҳрида маҳаллий «Неман Гродно» жамоаси деярли бўш стадионда «Белшина Бобруиск» билан дуранг ўйнади. Ўйинга 253 та фанат келди. Ўтган йили ”Неман”нинг уй учрашувларига 1,500 га яқин одам ташриф буюрарди.

Ҳатто “Неман Гродно”нинг мухлислари ҳам одамларни футболга келмасликка чақиришган.

«Уйда қолайлик. Шунда коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ хавфлар камаяди. Ўзимизни ва яқинларимизни ҳимоя қилайлик», дейилади мухлисларнинг берган баёнотида.

«Белшина» жамоаси бош мураббийи Эдуард Градобоев мухлисларнинг камлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан: «Албатта, бу асосий муаммо. Чунки футбол томошабинлар учун. Стадионнинг ярми бўш турганини кўрсангиз ўзингизни жуда ноқулай ҳис қиласиз», – деди.

Аввалига Белорусия футбол федерацияси лигани давом эттириш қарорини мамлакатда коронавирус ҳолатлари жуда кам бўлгани билан изоҳлаганди. Аммо, яқин кунларда улар бу ҳақда гапиришдан бош тортишган.

Сўнгги рақамларга кўра, Беларусияда вирус билан касалланганлар сони 2,226 тани, вафот этганлар сони 23 тани ташкил қилмоқда.

1994 йилдан бери Белорусияни қаттиққўллик билан бошқариб келаётган Александр Лукашенко мамлакатда қатъий карантин чораларини кўришга шошилмаяпти. У одамларга касалликка қарши курашиш учун ароқ ичишни ва сауналарга боришни маслаҳат берди. Лукашенко ўзини вирусдан кўра кўпроқ мамлакат иқтисодиёти ташвишга солаётганини айтди.

У 7 апрель куни расмийлар билан учрашувда 24 соат ичида карантин чораларини жорий қилиши мумкинлигини айтди.

«Аммо биз кейин нима еймиз?» дея қўшимча қилган Белорсуссия раҳбари.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси