my5

Саудия Арабистонида подшоҳлик оиласининг 150 нафар аъзосида коронавирус аниқланди

ДУНЁ 10.04.2020, 20:22
Теглар: коронавирус, подшоҳлик, Саудия Арабистони
1360
Саудия Арабистонида подшоҳлик оиласининг 150 нафар аъзосида коронавирус аниқланди

Саудия Арабистони подшоҳлик оиласининг 150 аъзосида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди. 

Мамлакатда подшоҳлик оиласи учун шифохонада 500 та ўрин тайёрлаб қўйилган. Айни вақтда аҳволи оғирлашгани сабабли Ар-Риёд губернатори бўлган шаҳзода шифохонанинг жонлантириш бўлимига олинган. 

Таъкидланишича, 84 ёшли подшоҳ Салмон Қизил денгиздаги оролда жойлашган саройида изоляцияда бўлади. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ва вазирлар ҳозирда изоляцияда қолмоқда.

Барча мамлакатлардаги каби коронавирус пандемияси сабабли Саудия Арабистонидаги йирик шаҳарларда ҳам қатъий карантин жорий қилинган. Бу ерда дўконларга ёки тиббий ёрдам олиш учунгина кўчага чиқишга рухсат берилмоқда. 

Маълумот учун: ҳозирда подшоҳликда коронавирусга чалинганлар сони 3 мингга яқинни, вафот этганлар сони эса 41 нафарни ташкил этмоқда.

Шарҳлар

Хориждан коронавирус юқтириб келиб Тошкентда даволанаётган 13 нафар бемор ҳам соғайди

27.04.2020, 15:18

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 14 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан эса 2 нафар бемор...
24 апрель соат 6:30: Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

24.04.2020, 06:30

Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилмоқда.Кеча, 23 апрелда 111 киши тўла соғайиб, реабилитацияга ўтказилди, жами тузалганлар 561 нафарга...
Коронавирусдан вафот этганлар 200минг нафарга яқинлашди. Дунёдаги сўнгги вазият

23.04.2020, 09:36

Хопкинс университети   2020 йил 23 апрель кунидаги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар 2 626 929, вафот этганлар 183 336 нафарга етди.Қуйида энг кўп...
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган беморлар сони 641 нафарга етди

10.04.2020, 22:45

2020 йил 10 апрель соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 641 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81