my5
all

CОVID-19 вакцинаси топилмагунча карантин тугатилиши мумкин эмас — Тадқиқотчилар

ДУНЁ 10.04.2020, 17:41
1649
CОVID-19 вакцинаси топилмагунча карантин тугатилиши мумкин эмас — Тадқиқотчилар

Хитой тажрибасига асосланган янги тадқиқотга кўра, карантинни тугатиб, одамларга кўчага чиқиш ва ишлашга рухсат беришни истаган мамлакатлар инфекцияланганларни диққат билан кузатиб боришларига тўғри келади. Хитой ҳукуматининг мамлакатдаги ҳаётни агрессив бошқариши туфайли CОVID-19 нинг биринчи босқичи тугади. Аммо вируснинг иккинчи тўлқини юзага келишининг хавфи жуда юқори, дейди Гонконглик тадқиқотчилар.

«Ушбу чоралар касалланганлар сонини жуда паст даражагача камайтирганига қарамай, одамларда CОVID-19 га қарши иммунитетни шакллантирилмас экан, касаллик яна осонгина тарқалиб кетиши мумкин. Чунки корхоналар, фабрикалар ва мактаблар аста-секин фаолиятларини қайта бошлаганда ижтимоий аралашув яна юзага келади.», дейди ушбу тадқиқотни олиб борган Гонконг Университети профессори Жозеф Т Ву.

Тадқиқотчиларнинг огоҳлантиришича, агар нормал ҳаётга жуда тезлик билан қайтишга рухсат берилса ва назорат камайтирилса, касалланганлар сони яна кўпаяди. Ҳукуматлар бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатиб боришлари керак, дейди улар.

Хитойнинг вирус келиб чиққан Хубей вилоятида ўлим даражаси бошқа вилоятларга нисбатан анча юқори бўлган. Хубейда касалланганларнинг деярли 6 фоизи вафот этган бўлса, бу кўрсаткич бошқа вилоятларда 1 фоиз бўлган. Шунингдек, ўлим даражаси ҳар бир вилоятнинг иқтисодий фаровонлигига ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги имкониятлар билан боғлиқ бўлган.

«Ҳатто Пекин ва Шанхай каби энг ривожланган ва бой мегаполисларда ҳам тиббий ресурслар чекланган ва касаллар сони кутилмаганда ўсиб кетганда бу ердаги тиббий хизмат қийинчиликка дуч келади. Бизнинг кашфиётларимиз маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимларида коронавирус қурбонларини минималлаштириш учун етарлича ходимлар ва манбаларга эга бўлиш муҳимлигини кўрсатади» дейди Гонконг университети профессори Габриэл М Леунг.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81