my5
all

Тошкентда банкомат ўғрилари ушланди (Видео)

ЖИНОЯТ 10.04.2020, 15:41
Теглар: Видео
1566
Тошкентда банкомат ўғрилари ушланди (Видео)

Карантин даврида кўпчилик хайрия ишлари билан банд бўлса, аммо айрим нопок кимсалар эса ушбу вазиятдан фойдаланиб, ўғирлик қилиш пайига тушган. 

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасидаги автошоҳбекатларнинг бирига ўрнатилган пластик карточкадаги пулни нақд қилиб беришга мўлжалланган банкоматни ўмарган йигитлар қўлга олинди. Тўлов терминалининг ўзи йигирма миллион сўм туради, унинг ичида эса бир миллион олтмиш уч минг сўм пул бўлган. Тўрт шоввоз олдиндан тил бириктириб, воқеа жойини синчиклаб ўрганиб чиқишади. Кузатув камералари йўқлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда, терминални электр тармоғидан узишади. Сўнгра ўзларига тегишли бўлган автомобилга юклаб, воқеа жойидан ғойиб бўлишади. Терминални бузиб, ичидаги пулларни ўзаро тақсимлаб олишгач, уни сувга оқизиб юборишади. Мазкур жиноят ҳақида “Sevimli” телеканалининг “Zamon” кўрсатувида маълум қилинди.

Шарҳлар

"Қашқадарёда мафиями? Ҳаммани уриб-қақшатиб ташлади. Халқ кўчага чиқди. Бозор можароси" видеосига расмий изоҳ берилди (Видео)

30.05.2020, 10:00

Ижтимоий тармоқда “Қашқадарёда мафиями?... Ҳаммани уриб қақшатиб ташлади. Халқ кўчага чиқди. Бозор можароси”  сарлавҳали видео пайдо бўлди. Видео муаллифи Деҳқонободдаги бозор қурилиши якунланганини, аммо ҳокимлик...
Ҳамюртларимиз Москвадан Ўзбекистонга олиб келинди (Видео)

27.05.2020, 14:00

Тошкент - Москва - Тошкент рейси билан ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган...
Қашқадарёда қутқарувчилар кўп қаватли уйга кириб олган илонни олиб чиқишди (Видео)

27.05.2020, 12:40

Ушбу воқеа Қарши шаҳридаги 5 микрорайонда юзага келди. А.Х. исмли фуқаро вилоят ФВБ навбатчилик қисмига уйига илон кириб олганлиги ҳақида маълум қилган. Қутқарувчилар саноқли дақиқаларда,...
Қаршилик аёлнинг яширин ва ножўя қилмиши фош бўлди (Видео)

26.05.2020, 13:52

2020 йилнинг 2 май куни Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида шаҳарнинг Чўлқувар маҳалласи фуқаролар йиғини ҳудудидаги...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81