my5
all

Спорт вазирлиги уйда ўйин ўйнаб ўтириб 65 миллион ютиб олиш имкониятини тақдим этади

СПОРТ 10.04.2020, 10:38
1649
Спорт вазирлиги уйда ўйин ўйнаб ўтириб 65 миллион ютиб олиш имкониятини тақдим этади

Илк бор юртимизда киберспорт — компьютер спорти бўйича “МИНСПОРТ ОНЛАЙН КУБОГИ” мусобақаси ташкил этилмоқда. УБу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу мусобақа бугунги карантин даврида халқимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Esports Федерацияси ҳамкорлигида ўтказилади. Мусобақа жорий йил 14-30 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Энг муҳими, ушбу киберспорт мусобақаси тўлиқ онлайн режимда ўтказилади ва унда иштирок этиш мутлақо бепул.

Мусобақа #УйдаҚолибЎйиндаБўлинг челленжи остида ташкил этилиб, унда 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган барча юртдошларимиз иштирок этишлари мумкин .

Мусобақа қуйидаги 3 та йўналишда бўлади:

1. “FIFA20“;

2. “Clash Royale”;

3. “Victory The Age of Racing”.

Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 65 000 000 сўмни ташкил қилади.

Йўналишлар бўйича мукофот жамғармаси қуйидагича тақсимланади:

“FIFA 20“ – 30 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади);

“Clash Royale” – 20 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади);

“Victory The Age of Racing” – 15 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади).

Мусобақада қатнашиш учун қуйидаги ҳавола (https://forms.gle/nRQA5hCdzueojwgV8) орқали рўйхатдан ўтилади.

Шошилинг, рўйхатдан ўтишнинг сўнгги муддати эса 14 апрель, соат 23:00 этиб белгиланган.

Мусобақа тақвими куйидагича:

- 15-22 апрель, гуруҳ босқич ўйинлари;

- 23-28 апрель, плей-офф босқич ўйинлари;

- 29 апрель, 3-ўрин учун баҳслар;

- 30 апрель куни эса “МИНСПОРТ ОНЛАЙН КУБОГИ” мусобақасининг ҳал қилувчи финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Мусобақа доирасидаги марказий ўйинлар Ўзбекистон Esports Федерациясининг Youtubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Қўшимча маълумотлар билан вазирликнинг www.minsport.uz расмий сайти ва @minsport телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси