my5
all

Коронавирусдан тузалган аёл яна қайта инфекцияга чалинди

ДУНЁ 09.04.2020, 21:53
Теглар: коронавирус
3880
Коронавирусдан тузалган аёл яна қайта инфекцияга чалинди

РИА Новости ахборот агентлиги “Тхаи Рат“ газетасига асосланиб хабар беришича, таиландлик аёл коронавирус инфекциясидан соғайганидан сўнг орадан ҳафта ўтиб яна касалликка чалинган. Бу ҳақда “Тхаи Рат“ газетасига Чайяпхум провинцияси соғлиқни сақлаш департаменти маълум қилган.

Март ойи бошида хориждан қайтиб келган 38 ёшли аёл касалликка чалиниб, 12 март куни Банкокда шифокорга учраган. У коронавирус учун тест топширганда натижа ижобий бўлиб чиққан. Бемор пойтахтдаги шифохоналардан бирида икки ҳафтадан кўпроқ вақт даволаниб, тузалиб чиққан.

Ой охирида Чайяпхум провинциясига қайтган аёл 4 апрель куни яна шамолаш аломатлари билан шифокорга мурожаат қилади. Ундан коронавирус учун уч маротаба олинган тест натижалари ижобий бўлиб чиқди. Оқибатда бемор яна юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди.

– Бу ғайритабиий ҳолат, аммо у Банкокдаги эпидемиологик тадқиқотлар бўйича касалхона врачларининг кўрсатмалари ва тиббий ҳужжатлар асосида тасдиқланди, – дейди Чайяпхум провинцияси соғлиқни сақлаш департаменти бошлиғи Ватчира Ботпхибун.

Коронавирус Чайяпхумни деярли зарарламаган. Провинцияда инфекцияга чалиниш бўйича бор-йўғи тўртта ҳолат, жумладан, икки марта касал юқтирган аёл ва икки бемор қайд этилган.

Маълумотларга кўра, Таиландда эпидемия бошлангандан буён коронавирус инфекциясига чалиниш бўйича 2 минг 423 ҳолат қайд этилган. Шундан 940 киши тўла соғайиб кетган, 32 бемор ҳалок бўлган.

Шарҳлар

Хориждан коронавирус юқтириб келиб Тошкентда даволанаётган 13 нафар бемор ҳам соғайди

27.04.2020, 15:18

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 14 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан эса 2 нафар бемор...
24 апрель соат 6:30: Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

24.04.2020, 06:30

Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилмоқда.Кеча, 23 апрелда 111 киши тўла соғайиб, реабилитацияга ўтказилди, жами тузалганлар 561 нафарга...
Коронавирусдан вафот этганлар 200минг нафарга яқинлашди. Дунёдаги сўнгги вазият

23.04.2020, 09:36

Хопкинс университети   2020 йил 23 апрель кунидаги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар 2 626 929, вафот этганлар 183 336 нафарга етди.Қуйида энг кўп...
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган беморлар сони 641 нафарга етди

10.04.2020, 22:45

2020 йил 10 апрель соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 641 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81