my5
all

Жаҳон банки: Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръати кескин пасаяди

ИҚТИСОДИЁТ 09.04.2020, 13:02
684
Жаҳон банки: Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръати кескин пасаяди

Жаҳон банки ўзининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси учун прогнозларини янгилади.

Демак, Ўзбекистонда 2020 йил иқтисодий ўсиш суръати кескин пасайиб, йиллик ҳисобда 1,6%ни ташкил этиши кутилмоқда. Иқтисодий пасайишга, биринчи навбатда, ташқи савдонинг  ва вирус тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқ бўлган ички бозордаги ҳолатнинг ёмонлашуви таъсир этади. 

Яна эътиборга молик рақамлардан - давлат бюджети дефицити ЯИМга нисбатан 5,6%га етиши, мигрантлар пул оқимлари ҳажми ҳам 50%дан кўпроққа пасайиши кутилмоқда. Натижада, тўлов баланси ёмонлашиб, жорий ҳисоблар бўйича дефицит ЯИМнинг 8,5%ни ташкил этади. 

Умидимиз эса, олтин ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб юқори бўлади ва шу орқали негатив таъсирларни бироз юмшатиш имконига эга бўламиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81