my5
all

Ўзбекистон интернет тезлиги жаҳон рейтингида 7та поғонага кўтарилди

HI-TECH 08.04.2020, 23:03
Теглар: интернет, рейтинг
791
Ўзбекистон интернет тезлиги жаҳон рейтингида 7та поғонага кўтарилди

«Ookla» компанияси Speedtest.net сервисининг Speedtest Global Index мобил ва симли алоқа Интернет тезлиги жаҳон рейтинги бўйича 2020 йил март ойи натижаларини чоп этди.

Унга кўра, Ўзбекистон белгиланган Интернет тезлиги натижалари бўйича 7та позицияга кўтарилиб, кескин ўсишни намойиш этди.

Интернет тезлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 95-поғонани эгаллаб турибди (176 та давлат қаторида) ва бир йил ичида яна 36 позицияга кўтарилди. Бу мазкур давр бўйича энг юқори ўсиш бўлди.

Умуман охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 2,3 баравар ўсди – 11,62 Мбит/ дан (2019 йил март ҳолатига) 26,92 Мбит/ гача (2020 йил март ҳолатига).

Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам Ўзбекистон ижобий натижаларни кўрсатди: ҳозирги кунда мамлакатимиз 2020 йил феврал ҳолатига кўра битта позицияга кўтарилиб, 133-ўринни эгаллади, деб хабар беради Ахборот технолгогиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумот учун: Speedtest портали Интернет тезлигини текшириш учун умумжаҳон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фойдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотларни доимий равишда рейтинг тайёрлайди ва эълон қилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81