my5
all

ФВВ огоҳлантиради: Эртага Тошкентда кучли бўрон кутилмоқда

ЖАМИЯТ 08.04.2020, 20:05
Теглар: Тошкент, кучли бўрон
1938
ФВВ огоҳлантиради: Эртага Тошкентда кучли бўрон кутилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, пойтахтда 9 апрель куни об-ҳаво янада ўзгариши, кучли шамол  бўлиши кутилмоқда. Шу сабабли фуқаролардан кўчага чиқмаслик, ҳар хил бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун огоҳликни ошириш сўралмоқда. 

Шамолнинг тезлиги 28 м.с.гача  бўлиши айтилмоқда. Бундай тезликдаги шамолда айниқса ёмғирдан сўнг тупроқ юмшаши, шу боис дарахтлар илдизидан узилиши хавфи бор. 

Шунингдек ҳаво ҳарорати илкис тушиб кетиши, айрим жойларда -5 даража совуқ бўлиши қайд этилган. Шунинг учун ФВВ аҳолидан барча коммунал тизимларнинг фойдаланишга яроқли ҳолда бўлишини назорат қилишни сўрайди. 

Бундан ташқари кўчалардаги реклама устунлари, қурилиш кранлари ва бошқа техникалар ҳам кучли бўрон пайтида фуқаролар ва мол-ҳол, кўчмас мулк учун хавф туғдириши мумкин. 

Агарда об-ҳаво ўзгариши билан боғлиқ кутилмаган вазиятлар бўлса 101, 1050, (71) 2126982, (71) 212 6984 телефонларига мурожаат қилиш сўралади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси