my5
all

Зойир Мирзаев қашқадарёликларга яна бир бор мурожаат билан чиқди

ЖАМИЯТ 08.04.2020, 19:58
927
Зойир Мирзаев қашқадарёликларга яна бир бор мурожаат билан чиқди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Сенат аъзоси ҳамда вилоят ҳокими сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бўйича қашқадарёликларга мурожаат билан чиқди:

"Хабарларингиз бор, дунёда тарқалган коронавирус пандемияси инсоният олдида оғир синовларни келтириб чиқараяпти. Кўрилаётган чораларга қарамасдан аҳоли соғлигига жиддий таҳдид солиб, иқтисодиётга катта зарар етказа бошлади.

Мана шундай вазиятда Муҳтарам Президентимиз томонидан юқорида қайд этилган фармоннинг имзоланиши коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қўйилган жуда муҳим қадам бўлди.

Биринчидан, 2020 йил 31 декабрга қадар 31 турдаги  (ТН коди), ун, ёғ, гўшт, дуккаклилар, сабзавотлар, тиббий ва санитария-гигиена воситалари ҳамда бошқа муҳим товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланганлиги, ички истеъмол бозорида мазкур товарларни доимий бўлишини ва нархларининг барқарорлигини кафолатлайди.

Иккинчидан, жорий йилнинг март-июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пулларини тўлаш муддатини давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттириш белгиланганлиги вилоятимиздаги 33 минг 493 нафар оилаларни бу имтиёздан фойдаланиш имконини беради. 

Бугунги кунга қадар 89 минг оила нафақа ва моддий олаётган бўлса, қўшимча берилаётган пуллар ҳисобидан бундай оилалар 2 баробарга кўпаяди.

Учинчидан Фармонда белгиланганидек, озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан  бепул таъминланиб келаётган вилоятдаги 442 нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларга карантин даврида бир марталик ниқоблар, антисептик воситалар ва бактерияга қарши совунлар жамланмаси ҳам қўшиб етказиб берилади

Тўртинчидан, Фармоннинг 4-бандига кўра вилоятдаги 24 та туроператорлар ва 49 та меҳмонхоналар 2020 йил 1 апрелдан  31 декабрга қадар юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиниши ҳамда ижтимоий солиқни 12 фоиздан 1 фоизга камайтирилишиэвазига, уларнинг ихтиёрида 796 млн.сўмлик пул маблағларини қолдириш орқали қўллаб-қуватланмоқда.

Бешинчидан, ишлаб чиқариш майдонларидан самарасиз фойдаланаётган 1635 нафар тадбиркорлик субъектларига        36 млрд.сўмлик  мол-мулк, ер солиғи ҳамда пеняларни ҳисоблаш ва мажбурий ундириш тўхтатилди.

Олтинчидан, карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш ҳам тўхтатилади. 

Ушбу имтиёз вилоятимиздаги қарийб 12 минг 300 нафар якка тартибдаги тадбиркорга катта кўмак бўлди. Бунда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани топшириши керак эмас, солиқ органини фаолиятни тўхтатганлик тўғрисида хабардор қилишни эса солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш мумкин.

Еттинчидан, тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50 фоизга камайган кичик бизнес субъектларига айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш муддати 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктирилади. 

Асосийси, тадбиркорлар бу имтиёзлардан солиқ идорасини уйдан туриб хабардор қилиши мумкин.

Саккизинчидан, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахсларнинг табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги 100 фоиздан 30 фоизга туширилди.

Вилоятимизда электр энергияси билан шартнома тузган бундай корхоналар 39 минг 605 тани, табиий газ билан шартнома асосида ишловчилар 2 минг 666 тани ташкил қилади. 

Тўққизинчидан, тижорат банклари томонидан молиявий қийинчиликларга дуч келган юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловлар 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктирилди.

Бугунги кунга қадар жами 27 минг 856 нафар кредиторларнинг 395 млрд.сўмлик, шундан 1799 нафар юридик шахсларнинг 242 млрд.сўмлик, 26 минг жисмоний шахсларнинг 152 млрд.сўмлик кредит қарздорликларини муддати узайтирилди. Жараён давом этмоқда.

Карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтиб кетган кредитларига гаров таъминоти бўйича жарима санкциялари ва ундирув чоралари қўлланилмайди.

Бугунги кунда муддати ўтган 201 млрд.сўм кредит қарздорликлари мавжуд.

Ўнинчидан, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ёрдам бериш кўлами янада кенгайтирилди.

Кредит ставкаси 28%гача бўлганда харажатларнинг 12%и қопланадиган бўлди (ҳозиргача ставкаси 24%, қопланадигна қисми 8%). Бунинг учун, 3 трлн.сўмлик кредитлар фоизини қоплашга жамғармадан қўшимча 400 млрд.сўм йўналтирилади. 

Шунингдек, бир тадбиркорнинг фақатгина битта лойиҳасига кафиллик ёки компенсация бериш бўйича чеклов ҳам бекор қилинди. 

Ижобий кредит тарихига эга тадбиркорларга кредитнинг 75%ига жамғарма кафиллик беради (бугунги кунда - 50%). Кафиллик суммасининг юқори чегараси 8 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилди.

Ўн биринчидан, Пандемия туфайли молиявий қийинчилик-ларга дуч келган корхоналарга нисбатан банкротлик тартиб-таомилларини қўллаш ва уларни банкрот деб эълон қилишга             2020 йил 1 октябргача бўлган муддатда мораторий жорий этилди. 

Хусусан, вилоятимизда 93 та корхонани банкрот қилиш бўйича 30 млрд.сўмлик даъво аризалари тўхтатилди.

Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим бўлган вилоятдаги 173 нафар хўжалик юритувчи субъектларни 2019 йил якунлари бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш муддати            2020 йил 1 октябргача узайтирилди.

Карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган вилоятдаги 445 та тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилди (бир ойлиги 116 млн. сўм). 

Ўн иккинчидан, коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун товарлар 2020 йил 31 декабргача муддатга божхона тўловларидан, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод этилди.

Коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмаслиги белгилаб қўйилди.

Шундай мураккаб бир пайтда давлатимиз раҳбари қабул қилган фармонда тадбиркорлар ўз фаолиятини давом эттириши учун кўплаб имтиёз ва преференциялар тақдим этилаяпти. 

Ушбу фармон нафақат йирик корхоналар, шунингдек кичик бизнес субъектларини ҳам мана шундай мураккаб бир пайтда фаоллигини сақлаб қолишга қаратилган.

Бундай кенг қамровли чоралар кўрилиши ўзининг халқчиллиги билан ажралиб турибди, яъни инқироздан энг кўп азият чекиши мумкин бўлган аҳолининг катта қатламини даромад манбаи билан таъминлаш бош вазифа сифатида қаралаяпти. Чунки аҳолининг даромад манбаига эга бўлмаслиги уларни депрессия ҳолатига тушуради ва касалликка чалиниш эҳтимолини янада оширади.

Муҳтарам Президентимиз 3 апрель куни халқимизга мурожаат қилиб, коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашда “тиббий чоралар билан бирга юксак тафаккур, қатъий интизом, сабр-тоқат ва улкан масъулият кўрсатишимиз лозим”лигини айтиб ўтдилар. Бу сўзларни тагида жуда катта маъно бор. 

Ҳар биримиз карантин чекловларига сабр-тоқат билан ёндошсак, билим-савиямизга таяниб ўзимизга ва ён атрофимиздагиларга талабчан бўлсак, албатта ўз самарасини беради". 

Эслатиб ўтамиз, Зойир Мирзаев айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турган эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, воҳаликларга аввал ҳам мурожаат қилган . Шунингдек, вилоят раҳбари иккинчи мурожаатида имконияти доирасида эхтиёжмандларга кўмак кўрсатаётган инсонларга ташаккур айтган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси