my5
all

Хитойдан яна бир қувончли хабар келди (видео)

ДУНЁ 08.04.2020, 19:07
Теглар: Ухан, Хитой
4201
Хитойдан яна бир қувончли хабар келди (видео)

Коронавирус ўчоғи бўлган Хитойнинг Ухань шаҳри январ ойида карантинга ёпилган эди. Бу ҳудудда Хитой ҳукумати томонидан қатъий изоляция ва дезинфекция ишлари олиб борилди. 

Хитойда содир бўлаётган жараёнларни гоҳ хайиқиб, гоҳ хайрихоҳ бўлиб кузатиб бордик. Ҳукуматимиз хитойлик беморлар ва шифокорларга ёрдам юкларини жўнатди. Мамлакатда фуқароларнинг жипслиги, шифокорларнинг фидойилиги, аҳолининг карантин чекловларига қатъий амал қилиши натижасида хавфли вирус енгилди. Сўнгги кунларда Уханда инфекциядан зарарланганлар қайд этилмаяпти. Ва ниҳоят 76 кун деганда шаҳар ўз дарвозаларини очди. Энди Ухан ёпиқ шаҳар эмас.

Хитойда Covid-19 (Коронавирус) касаллиги тўлиқ тугатилиб, эндиликда барча кўчаю сайилгоҳларида айланишга руҳсат берилди. Видео:

Ҳозир бизда ҳам уханликлар бошидан кечирган каби эпидемиологик вазият ҳукм сурмоқда. Умид қиламизки бизнинг ҳам жипслигимиз, бирдамлигимиз, қатъиятимиз ғалаба қозонади. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81