my5
all

Дзюдо бўйича Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионати Токио Олимпиадасининг саралаши босқичига киритилиши мумкин

СПОРТ 08.04.2020, 17:56
785
Дзюдо бўйича Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионати Токио Олимпиадасининг саралаши босқичига киритилиши мумкин

Коронавирус сабаб бутун дунё спортидаги мусобақаларда ҳам катта ўзгаришлар бўлмоқда.  Хусусан, бу йил ўтиши режалаштирилган Токио Олимпиадаси ҳам бир йилга қолдирилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер дзюдо спортининг яқин келажаги ҳақида мурожаат билан чиқар экан,  2021-йил дзюдо бўйича Тошкент мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига ҳам алоҳида тўхталиб ўтган.

“2021-йилги жаҳон чемпионати ҳам Токио Олимпиадасининг саралаш босқичи доирасига киритилиши мумкин. Аммо барчаси вирус пандемиясининг бутун дунё бўйлаб қачон якунига етишига қараб ҳал бўлади. Шуни аниқ айтишимиз мумкинки, Қатарда ўтадиган Мастерс турнири квалификацион даражани сақлаб қолади”, – деди Мариус Визер.


Халқаро Олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасининг янги муддатини 2021-йилнинг 23-июлидан 8-август кунларига белгилади. Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатлари эса ҳар йили август ойининг сўнгида ўтказилади. Шу боис агар Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионати квалификацион мусобақалар орасига киритилса, ташкилотнинг янгиланган тақвимида катта эҳтимолда 2021-йилнинг май ойигача ўтишини кутиш мумкин. Шунингдек, дунё биринчилигини жорий йил кузда пойтахтимизда ўтадиган Гран-при мусобақаси билан ўрнини алмаштириш варианти ҳам йўқ эмас. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати ғолиби Олимпия ва жаҳон рейтинги учун 2000 очкога эга бўлади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81