my5
all

АҚШда коронавирусдан вафот этган 3-ўзбекистонлик қўшиқчи эканлиги маълум бўлди

ДУНЁ 07.04.2020, 13:27
4643
АҚШда коронавирусдан вафот этган 3-ўзбекистонлик қўшиқчи эканлиги маълум бўлди

АҚШда коронавирусдан вафот этганларнинг бири қўшиқчи бўлганлиги айтилмоқда. Бу ҳақда журналист Карим Баҳриев ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Аллоҳ раҳмат қилсин, бу оқшом АҚШда коронавирусдан вафот этган Рустам Ҳожимуҳамедов Қурбон ўлам қўшиғини илк айтган бобомиз Хожи Абдулазиздан кейин энг юксак овозда айтган қўшиқчи эди. Ҳижратда жонни берган Эгамга қайтариб берди, дейди Карим Баҳриев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

Сал аввалроқ, Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2020 йил 6 апрель куни 1969 йилда туғилган мамлакатимиз фуқароси Р.Х. коронавирус инфексиясини юқтириб олиш натижасида маҳаллий клиникада вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманида 50-60 ёшлардаги икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81