my5
all

Карантин ноябрь ойигача давом этадими?

ЖАМИЯТ 07.04.2020, 09:51
Теглар: #ваҳимасизкарантин
4450
Карантин ноябрь ойигача давом этадими?

Карантин ноябрь ойигача давом этадими? Республика Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков ушбу саволга жавоб берди.  

— Бу каби башоратларни тез-тез учратяпмиз. Улар шу даражада хилма-хилки, ҳатто минг йил, бир ярим минг йил коронавирус тарқалишини башоратчилар айтиб кетган экан, деган фикрлар пайдо бўлмоқда. Кўпчиликдан қуён қочиб қутулмайди деган мақол бор, бутун дунё ушбу инфекцияга қарши курашаётган экан, демак ушбу муддат узоққа чўзилмайди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 457 нафарни ташкил этмоқда. 

27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугунги кунгача эса 30 нафар бемор бутунлай тузалган, 22 нафар беморда пневмония клиник белгилари бор, фарғоналик беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.

Шарҳлар

"Ўзини яккалаш" ҳаёт тарзида озиқ-овқат маҳсулотлари хариди бўйича 5 та энг муҳим тавсия

08.04.2020, 09:31

Хабарингиз бор, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқармасликни таъминлаш мақсадида  жорий йил 6 апрелдан “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари...
Наманганда 2 ойлик чақалоқ коронавирус инфекциясига чалинди

08.04.2020, 09:02

 Наманганда коронавирус инфекциясига чалинганлар орасида 2 ойлик чақалоқ ҳам борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда «Дарё» ёзди.Маълум бўлишича, Туркия орқали Умра сафарига бориб келган аёл ва...
Карантинни бузган шахс отиб ўлдирилди

08.04.2020, 08:50

Аввал хабар берганимиздек, Филиппин президенти Родриго Дутерте полиция ва қуролли кучларга карантин вақтида тинчлик ва тартибни бузиб, норозилик намойишини ўтказаётган фуқароларга қарата ўқ узиш бўйича...
Ўзбекистондаги коронавирус Хитойда тарқалганидан фарқ қиладими?

07.04.2020, 20:01

#Ваҳимасиз карантин — Бирга енгамизҲозир Ўзбекистонда тарқалаётган коронавирус инфекцияси дастлаб Хитойда пайдо бўлган коронавирус инфекциясидан фарқ қиладими? Ушбу инфекцияда ўзгариш жараёни, мутация ҳолати юз берган...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81