my5
all

300 нафар европалик Ўзбекистондаги 14 кунлик карантиндан кейин ўз уйига қайтди

ЖАМИЯТ 06.04.2020, 22:08
969
300 нафар европалик Ўзбекистондаги 14 кунлик карантиндан кейин ўз уйига қайтди

Бугун пандемия шароитида барча мамлакатлар бошқа давлатлардаги фуқароларини ватанга қайтариш чораларини кўрмоқда.  300 нафар европалик, жумладан 70 нафар франциялик Ўзбекистондаги 14 кунлик карантиндан кейин ўз уйига қайтди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.

Франция Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасида таъкидланишича, улар серқуёш Ўзбекистонни унутмасликларини таъкидлашган.  Ўзбекистонда бўлган европаликлар орасида санъаткорлар гуруҳи ҳам бўлиб, улар юртимизга саёҳат даврида 80-йиллар хити бўлган “Je dois m'en aller de Niagara” қўшиғининг ўзига хос версиясини куйлаб, уни тасвирга олишган. 

Сайёҳлар Франциядаги Ўзбекистон элчихонаси орқали Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, UzbekistanAirways АЖга ўз миннатдорчилигини билдиришган.  “Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ва бирдамлик ҳатто энг мураккаб вазиятларда ҳам самарали қарорлар топиш имконини беради”, дейилади манбада. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81