my5
all

ЖССТ вакили коронавируснинг энг аниқ аломатини маълум қилди

ДУНЁ 06.04.2020, 08:55
2663
ЖССТ вакили коронавируснинг энг аниқ аломатини маълум қилди

Бутун дунёга хавф солаётган коронавирус инфекциясининг илк аломатлари ва клиник белгилари айни пайтда ҳар бир фуқарога ёд бўлиб кетди, шубҳасиз. Томоқ оғриши, қуруқ йўтал, иситма кўтарилиши, қоринда оғриқ ва ич кетиши каби бир нечта белгилари ОАВ ва интернет тармоғида кенг ёритилмоқда. Бироқ, ушбу илк белгилар орасида касалликнинг аниқ аломати ЖССТ вакили томонидан алоҳида қайд этилди. 

Коронавирусга чалинганликнинг биринчи аломати юқори ҳарорат ҳисобланади, дейди Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти вакили Маргарет Харрис «России 1»га берган интервьюсида.

«Одамларнинг айтишича, ярим тунда уйғониб кетишади, ўзларини жуда ёмон ҳис қилишади, нима бўлаётганини тушунишмайди. Шундан сўнг беморнинг эти увушади. Энг аниқ аломати – иситма ва 38 даражадан юқори ҳароратдир. Коронавирусни юқтирган 90 фоиз беморлар шундай ҳолатга дуч келишади», — дейди ЖССТ вакили.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 342 нафарни ташкил этмоқда.

27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугунги кунгача эса 30 нафар бемор бутунлай тузалган, 22 нафар беморда пневмония клиник белгилари бор, фарғоналик беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81